Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда 8 та медални қўлга киритди

Хабаровск шаҳридаги турнирда Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди.
“А класс” тоифасига кирувчи мусобақада 19 мамлакат боксчилари қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам қатнашишди.
Ўзбекистонлик боксчилар “Губернатор кубоги”да 4 та олтин медаль соҳиби бўлди
Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин - Мироншоҳ Ибрагимов (-52 кг), Хуршид Расулжонов (-60 кг), Мужибилло Турсунов (-63 кг), Лазизбек Муллажонов (+91 кг), 1 та кумуш - Мадияр Саидраҳимов (-91 кг) ва 3 та бронза - Соҳиб Содиқжонов (-49 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Суҳроб Қаюмов (-81 кг) медалини қўлга киритишди.