ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Андижон вилояти Андижон тумани “Қорақалпоқ” МФЙ ҳудудидаги Зарипак кўчасида жойлашган дала шийпонида беш нафар эркак 18 ёшли келинни зўрлагани ва жабрланувчи қонунбузарларга нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.
2021 йил 17 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда қўмитага дастлабки маълумотлар тақдим этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.