Хитой ТИВ Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини танқид қилди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Америка қўшинларининг Афғонистондан шошилинч олиб чиқиб кетилиши минтақа барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши минтақа барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И покистонлик ҳамкасби Шаҳ Маҳмуд Қуреши билан бўлган телефон суҳбатида маълум қилди.
“Ван И Қўшма Штатларнинг Афғонистондан шошилинч кетиши ушбу мамлакат ичидаги тинчлик жараёнига жиддий таъсир кўрсатгани ҳамда минтақа барқарорлигига салбий таъсир кўрсатганини айтди. Юзага келган вазиятда Хитой томони муносиб ролни Бирлашган Миллатлар Ташкилот ўйнашини кутмоқда”, - дейилган Хитой ТИВ хабарида.
АҚШ Афғонистондаги базаларини Марказий Осиё мамлакатларига кўчиришга умид қилмоқда
Хитой вазири афғон муаммосига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кўпроқ эътибор қаратиши лозимлигини билдирган. Шунингдек, у Покистон анъанавий равишда афғон масаласида муҳим таъсирга эга эканлигини таъкидлаган. Ван И Пекин ва Исломобод ўртасида Афғонистон билан боғлиқ масалалар бўйича стратегик мувофиқликни мустаҳкамлашга чақирган.
Апрель ойида АҚШ маъмурияти Афғонистон Америка қўшинлари олиб чиқилишини эълон қилди. Бу жараённи 11 сентябрга келиб якунлаш режалаштирилмоқда.