Исроил кучлари Жала минорасига зарба берди. У ерда қатор хақаро ОАВлар офиси жойлашган эди.
Кўп қаватли бинода Associated Press, Al-Jazeera ва Al Arabiya каби йирик халқаро ОАВлар офислари бўлган.
Зарба беришдан бир соатча аввал Исроил ҳарбийлари бино эгасига қўнғироқ қилиб, иншоот ҳужум нишонига айланиши ва у ердан одамларни эвакуация қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Шундан кейин огоҳлантириш сифатида бино томига кичик қувватли снаряд ташланган.
ОАВлар идораларидан ташқари, бинода тижорат компаниялари офислари ва апартаментлар ҳам жойлашган эди..
Associated Press агентлиги Исроил журналистлар ўтирган бинони ўз нишони сифатида танлаганидан "ҳайратга ва даҳшатга тушгани" ҳақида ёзди.
Бу ҳафта ичида Ғазода Исроил ҳарбийларининг нишонига айланган тўртинчи кўп қаватли бинодир.
Исроил бинода, офислар билан бир қаторда, ҲАМАС томонидан фойдаланиладиган қурол-яроғ омборлари, кибермарказлар бўлиши мумкинлини иддао қилган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам воқеа юзасидан хавотир билдирди.
Ғазо секторида Исроил берган зарбалар оқибатида Associated Press ва Al-Jazeera каби халқаро нашрларнинг идоралари жойлашган кўп қаватли бино вайрон бўлди.