АҚШ президенти Рейганнинг собиқ маслаҳатчиси Путиндан Россия фуқаролигини сўради

Сюзанна Масси 80 йиллар ўртасида Америка Қўшма штатлари собиқ президенти Роналд Рейганнинг Совет Иттифоқ бўйича маслаҳатчиси бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. АҚШ Давлат департаментининг собиқ ходими, Америка Қўшма штатлари собиқ президенти Роналд Рейганнинг собиқ маслаҳатчиси Сюзанна Масси Москвага ташрифи давомида унга Россия фуқаролигини тақдим этишни сўради.
90 ёшли дипломатнинг сўзларига кўра, у кўп йиллар Россия ва АҚШ халқларининг яқинлашиши устида ишлаган ва ўз ишини давом эттириш ниятида. Бунинг учун у Россияда қолиши зарур.
“Агар президент Владимир Владимирович имкон топиб менга Россия фуқаролигини берса, бу мен учун шараф бўлади”, - деди Масси НТВга берган интервьюсида.
Россия фуқаролиги энг кўп кимларга берилмоқда?
Сюзанна Масси 80 йиллар ўртасида Рейганнинг Совет Иттифоқ бўйича маслаҳатчиси бўлган.