АҚШ ва Чехия нима сабабдан нодўст мамлакатлар рўйхатига киритилди

Россияга нодўст мамлакатлар рўйхатига ҳозирча фақат икки давлат - АҚШ ва Чехия киритилган. Ушбу давлатларга нисбатан ягона чеклов киритлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Россия Давлат Думасининг Халқаро ишлар қўмитаси вакили Елена Панина АҚШ ва Чехию нима сабабдан Россияга нодўст мамлакатлар рўйхатига киритилганини тушинтириб берди.
Депутат айтишига кўра, ушбу давлатлар нафақат ўзларининг Россияга қарши позицияси, балким Россияга қарши такрорланиб келаётган муайян ҳаракатлари туфайли ҳам ушбу рўйхатга киритилган.
"Ушбу рўйхатга фақат иккита давлат киритилганининг ўзи ҳам бизнинг давлатимиз ушбу чеклов воситасидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланаётганидан дарак беради", - деди Панина.
Чехия ушбу рўйхатга киритилишига сабаб, ушбу давлат томонидан ҳеч қандай Россияга қарши қатор иғво ва можаролар уюштирилиши сабаб бўлган. Чехия асоссиз равишда Россия махсус хизматларини амалдорларни заҳарлаш ва қурол-яроғ омборида портлашлар уюштиришда айблаган ва дипломатларни чиқариб юборган эди.
АҚШнинг Россияга қарши узоқ йиллардан бери олиб бораётган фаолияти ҳеч кимга сир эмас. "Кўп йиллик санкциялар уруши, агрессив босим ўтказиш сиёсати оқибатида АҚШ "ҳамкор" деган ибора мутлақ маъносини йўқотди", - деди депутат.
Шу билан бирга, ушбу рўйхатга киритиш Росссия АҚШ ва Чехия билан глобал хавфсизлик борасида диалог олиб боришдан бош тортди дегани эмас.
"Совет Иттифоқи АҚШ билан ушбу мавзуларга музокаралар олиб бора олган бўлса, биз ҳам, агар америкаликлар шуни истаса, бунга тайёрмиз", - деди Панина.
Россия Ҳукумати 14 май куни "Нодўст мамлакатлар рўйхати" ҳақидаги қарорни имзолади. ушбу рўйхатга ҳозирча фақат икки давлат киритилган - АҚШ ва Чехия. Ушбу рўйхатга киритилган давлатларнинг Россиядаги ваколатхоналарига фақат бир чеклов қўйилган: улар Россия ва хорижий жисмоний шахсларни ёллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.