ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Марказда президент, беморлар учун яратилган шароитлар, у ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналарини Рамазон ҳайити билан табриклаб, уларга далда бериб, тезроқ тузалиб кетишларини ният қилди.
Шунингдек, президент яқинда Гематология маркази учун янги бино қуриб битказилишини, у ерда болаларнинг ота-оналари учун ҳам жой бўлиши ҳамда болалар ўқишини давом эттиришга имконият бўлишини маълум қилди.
Президент, беморларни ёлғиз ташлаб қўйилмаслигини, улар тезроқ тузалиб кетиши учун барча шароитлар яратилишини ваъда берди.