Эксперт: АҚШ киберхавфсизлик музокараларида иштирок этиши - бу Россия муваффақияти

Айнан ушбу масалада Россия АҚШни бир неча бор музокараларга таклиф қилган бўлсада, лекин АҚШ ҳар доим бундан воз кечиб келаётган эди.
Sputnik
АҚШ президенти Жо Байден кибержиноятчилар борасида Россия билан “тўғридан-тўғри” мулоқот ҳақида айтиб ўтди. Сиёсатчи Алексей Зудин Sputnik радиоси эфирида нима сабабдан ушбу ҳолат алоҳида аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.
Байден Оқ уйда қилган чиқишида АҚШнинг энг йирик нефт ўтказувчи қувури Colonial Pipelineга уюштирилган ҳужумда Россия ҳукуматининг алоқаси йўқлигини таъкидлади, лекин хакерлар Россия ҳудудида бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди АҚШ етакчиси.
“Биз Россия ҳукумати ҳужумда иштирок этган деб ҳисобламаймиз, лекин бизда жиноятчилар Россия ҳудудидан туриб ҳужум қилгани ва у ерда яшаши мумкин деган асосли далиллар бор. Биз ҳозир товон пули талаб қилаётган тармоқларга қарши қандай чора қўллаш борасида Россия билан мулоқот қилмоқдамиз. Биз уларнинг фаолиятини бузмоқчимиз”, - деди Байден.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг энг йирик нефт қувури - Colonial Pipeline ўзини DarkSide деб номловчи хакерлар гуруҳи ҳужумига учраган эди. Хакерлар компания талаб қилинган маблағни тўламаса нефт қувурини бутунлар блоклаб қўйиш билан пўписа қилишган эди. Нефт етказиб еришда узилишлар туфайли Бунинг оқибатида АҚШда нефт ва бензин нархлари ошиб кетган эди.
МГИМО (Москва халқро муносабатлар университети) сиёсатшунослик факультути катта ўқитувчиси Алексей Зудин ушбу ҳодисани “Россия ютуғи” деб баҳолайди.
Байден АҚШ Россия билан муносабатлар кескинлашишига интилмаслигини маълум қилди
Ушбу музокараларда илк бор киберхавфсизлик масаласи муҳокама қилиниши жуда муҳим, чунки олдин Россия томонидан ана шу мавзуда музокара ўтказишни бир неча бор таклиф этган бўлса-да, АҚШ турли сабабларни важ қилиб, улардан воз кечиб келган эди.
Байденнинг ушбу гапида киберхавфсизлик борасида Россия нуқтаи-назари қўллаб-қувватланган ва музокаралар ҳақида айтиб ўтилган. Бу сўзсиз - Россия муваффақиятидир, дейди мутахассис.