Бухоро вилоятида яна бир тарихий ёдгорлик аниқланди

Айни дамда кутубхона жойлашган қадимий масжид биноси устунида форс тилидаги ёзув аниқланди ва мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бухоро вилояти Қоракўл туманида янги маданий мерос объекти аниқланди, деб хабар қилмоқда Бухоро маданий мерос бошқармаси.
Қоракўл туманидаги “Шўработ” МФЙдаги қадимий маҳалла масжид биноси ичидаги устунда ўйиб ёзилган тарихий ёзув, мутахассислар томонидан ўрганилганда қуйидаги мазмунга эга эканлиги аниқланди:
В Бухарской области найдена мечеть трехвековой давности
Форс тилида “Ин масжидро бино кард Рўзибой ибн Ғайбуллобой 1304” яъни, “Бу масжид Ғайбуллобой ўғли Рўзибой томонидан ҳижрий 1304 йилда қурдирилган” деган сўзлар ёзилган.
В Бухарской области найдена мечеть трехвековой давности
Ушбу масжид дарҳақиқат 1884-85 йилларда маҳалла-гузар масжиди сифатида қурилган. Масжид ёғоч конструкцияли бўлиб, квадрат шаклли бир устунли, ўймакори тўсин ва васса ёпилган. Устун, тўсин ва “боғдоди” эшиклари ёғоч ўймакорлиги билан безатилган. “Г” ҳарфи шаклидаги етти устунли айвони ҳозирда сақланмаган, унинг ўрнида ХХ аср охирларида қурилган айвон мавжуд.
В Бухарской области найдена мечеть трехвековой давности
Ҳозирги кунда ушбу масжидда қишлоқ кутубхонаси (Қоракўл тумани кутубхонаси филиали) жойлашган.
В Бухарской области найдена мечеть трехвековой давности
Масжид тарихий ва бадиий қийматга эга эканлигини инобатга олиб, уни моддий маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатга олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.