Россия ва Туркияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Улар пандемия шароитида Туркия ва Россия шаҳарларида молиявий қийин аҳволда қолган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати хорижда қийин аҳволда қолган 7 нафар фуқарони ватанга қайтарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Фуқаролар Туркиянинг Истанбул, Россиянинг Навосибирск ва Қозон шаҳарларига ишлашга бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган. 11-12 май кунлари ватанга қайтарилганлар орасида ёш болалар ҳам бор.
Оказавшиеся в трудной ситуации узбекистанцы возвращены на родину
“Мазкур фуқароларнинг муаммолари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чора-тадбирлари ва Халқаро миграция ташкилотининг молиявий кўмагида ижобий ҳал этилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чет элда пулсиз қолган ўзбекистонликларга қарз бериб турилиши хабар қилинган эди. Консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Туркияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди