Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан қутлади

Россия раҳбари мусулмонлар мамлакат ҳаётида фаол иштирок этаётгани ҳамда хайрия, таълим ва маърифий ташаббусларга эътибор қаратаётганини таъкидлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади. Табрик Кремль сайтида чоп қилинган.
“Россияда ислом издошлари ота-боболарининг кўп асрли тарихий, диний, маданий анъаналарига буюк эҳтиром билан қарашади, уларни авайлаб авлоддан-авлодга бериб келишмоқда”, - дейилади Россия етакчиси табригида.
Путин мусулмонлар мамлакат ҳаётида фаол иштирок этаётгани, давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаётгани ҳамда хайрия, таълим ва маърифий ташаббусларга эътибор қаратаётганини таъкидлаган.
Москва масжидларида бу йилги ҳайит намози оммавий бўлмайди
Шунингдек, у одамларга қийинчиликни енгишга ёрдам бераётган мусулмон ташкилотларининг фидокорона фаолиятини алоҳида қайд этган.
Бу йил дунё мўмин-мусулмонлари улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайитини 13 май куни нишонлашмоқда.