ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Саудия Арабистонининг “Flynas” авиакомпанияси жорий йил 12 июндан бошлаб Ар-Риёд–Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатновлар йўлга қўйишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда мазкур авиакомпания вакиллари ўртасида кечган онлайн мулоқот давомида маълум бўлди.
“Дунё” АА хабарига кўра, мулоқотда Саудия Арабистонида Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш орқали саудияликларнинг мамлакатга саёҳатларини уюштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Flynas” парвозлари мунтазамлигини ҳисобга олиб, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, Ўзбекистоннинг йирик туристик компания ва агентликлари вакилларини Саудия Арабистонига юбориш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, у ерда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.