Тошкент ва Пекин трансмиллий темир йўл қурилишини тезлаштиришга келишиб олишди

Хитой ва Ўзбекистон Қирғизистон орқали ўтган трансмиллий темир йўл ҳамда мультмодал транспорт коридори қурилишини тезлаштиришга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Тошкент ва Пекин "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини жадаллаштиришга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
2021-йилнинг 11-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Циан шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Музокаралар чоғида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мултимодал транспорт маршрутини ривожлантириш ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда ҳаётга татбиқ қилиш бўйича тезроқ амалий чоралар кўришнинг долзарблиги қайд этилди, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари вазирлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга ва унинг иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш механизмларини ҳам муҳокама қилишди.