ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Рус тилини биладиган чет элликлар учун соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролигини олиш тартиби жорий этилиши мумкин. Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин Давлат Думасида ҳукуматнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот бераётганда вақтда бу таклифни айтди.
Мен рус тилини биладиган чет элликлар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини қабул қилиши бўйича таклифларни тинглашга тайёрман
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантлар энг кўп “рус тилида сўзлашувчи” мақоми асосида Россия фуқаролигини олгани ҳақида маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда иқтисодиётнинг бир қанча соҳаларида меҳнат мигрантлари етишмаслигини айтди. Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин таъкидлашича, қурилиш майдонларига 1,5-2 миллион кишини жалб қилиш керак.