“Қозонлик ўқ отувчи" 2 ойга ҳибсга олинди

Бугун Қозон шаҳрида мактабда ҳужум қилишда айбланаётган Ильназ Галявиевга эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича суд ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Бугун Қозон шаҳрида Ильназ Галявиевга эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича суд мажлиси ўтказилди.
Тергов Ильназ Галявиевни 2 ойга ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида судга илтимоснома киритди.
Избрание меры пресечения подозреваемому в стрельбе в школе Казани
Мактабда ҳужум уюштирганликда айбланаётган Галявиев айбини тан олди, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, деб айтди терговчи.
Суд айбланувчини 2 ой муддатга тергов изоляторига юборди.
11 май куни эрталаб Қозон шаҳридаги 175-сонли мактаб-гимназияда 19 ёшли ўспирин ўқитувчи ва ўқувчиларни ўққа тутди.
Ҳужум оқибатида 9 киши (7 нафар 8 синф ўқувчиси, ўқитувчи ва мактаб ходими) ҳалок бўлди, яна 21 киши жароҳат олди.