Қоплон ва шер ўлжа талашиб, дарахтдан қулади – видео

Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида сайёҳлар қоплон ва шер ўлжа талашиши видеога олишди.
Sputnik
Қоплон ўлжа билан дарахт тепасига чиқиб олади. Уни кўрган урғочи шер ҳам дарахтга кўталиб, қоплонга ҳужум қилади. Аммо дарахтнинг шохи синиб кетди, иккала жонивор катта баландликдан йиқилиб тушди.