Оддий аҳоли қачондан Sputnik V вакцинаси билан эмланади - Атабеков жавоби

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековнинг айтишича, фақат хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламигина коронавирусга қарши тўлиқ бюджет ҳисобидан эмланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков Хатар даражасига кирмаган оддий аҳоли Sputnik V вакцинаси билан қачондан эмланиши бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳолини “Спутник V” билан эмлаш бошланди
"Ўзбекистон Sputnik V вакцинасини харид қилиш бўйича бир миллион дозага буюртма берган. Шу пайтгача олиб келинган 100 минг доза вакцина билан 50 минг нафар аҳоли эмлаш билан қамраб олинди. Албатта, қолган вакциналарни ҳам Ўзбекистонга олиб келиниши кутилаяпти", - деди Атабеков.
Атабеков таъкидлашича, фақат хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламигина коронавирусга қарши тўлиқ бюджет ҳисобидан эмланади.
Бу аҳоли қатламининг умумий сони 4 миллион 112 мингдан ортиқроқни ташкил этади.