ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Москванинг энг йирик Жоме, Тарихий ҳамда Хотира масжидларида 2021 йилги Рўза ҳайити намози оммавий бўлмайди. Бу ҳақида Россия Мусулмонлари Маънавий бошқармаси (ДУМ) матбуот хизмати хабар қилди.
“2021 йилнинг 13 май куни - Ид иль-Фитр – Рўза-байрамини нишонлаш куни Москванинг Жоме, Тарихий ва Хотира масжидларида ҳайит намозлари оммавий бўлмайди. Ушбу кунда масжидлар келувчиларни қабул қилмайди”, - дейилган хабарда.
Ҳайит намозларида фақат ушбу уч масжид уламолари ҳамда Россия Мусулмонлар бошқармаси вакиллари иштирок этишади. Муфтий шайх Равил Ғайнутдиннинг чиқиши Россия ДУМининг расмий YouTube-каналида трансляция қилинади.
Хабарда айтилишига кўра, оммавий тадбирларда умманинг коронавирусга чалишин хавфи юқори бўлгани ҳамда Москвада оммавий тадбирлар ўтказишга таъқиқ сақланиб қолаётгани сабабли ана шундай қарор қабул қилинган.
Россия Мусулмонлар маънавий бошқармаси ҳайит намозини уйда ўқишни ва байрам тадбирларини оила даврасида ўтказишни сўрайди, дейилган хабарда.