Корона-инфо: Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони 666 нафарга етди

️Айни пайтда Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Кеча Ўзбекистонда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
2021 йил 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи (216 нафари) Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳиндистонга "коронавирус шторми" ёпирилди: мамлакатда нималар рўй бермоқда
️Кеча кун давомида 312 бемор соғайиб, соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз (90976 кишини) ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.
️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.