Ҳиндистон ҳукумати аҳолидан Ганга дарёсига жасадларни улоқтиришни тўхтатишни талаб қилди

Дастлабки тахминларга кўра, бу коронавирусдан вафот этган инсонларнинг тана қолдиқлари бўлиши мумкин. Айни вақтда маҳаллий ҳукумат ушбу ҳодисани ўрганиш ишларини бошлаб юборган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Ҳиндистон ҳукумати вафот этган инсонлар жасадларини Ганга дарёсига улоқтиришни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда, дея хабар қилди Ҳиндистоннинг сув ресурсларини бошқариш бўйича вазирлиги раҳбари Гажендра Сингх Шекхават.
""Биз Ганг дарёсига жасадларни кўмиш муаммосига жиддий ёндашдик ва уни тақиқлаш чораларини кўрдик. Ҳиндистон ҳукумати Гангни тозалаш бўйича миллий миссияси ва туман маъмурияти орқали барча номаълум жасадларни протокол бўйича утилизация қилиш чораларини таъминлаб беради", - деди у.
Ҳиндистонга "коронавирус шторми" ёпирилди: мамлакатда нималар рўй бермоқда
Илгарироқ, Ҳиндистоннинг Бихар штати аҳолиси Ганга дарёсида 100га яқин одамларнинг жасадлари қолдиқларини аниқлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тахминларга кўра, бу коронавирусдан вафот этганлар жасадлари бўлиши мумкин.
Шу билан бир вақтнинг ўзида штат маъмурияти 71 киши жасадларини тутиб олганлиги ҳақида хабар берган, штат полицияси ҳодиса бўйича ўрганиш ишларини бошлаган.
Маҳаллий аҳолининг фикрича, Ганга дарёсига жасадларнинг улоқтирилиши кремациялаш баҳоси ўта юқорилиги ёки бутун Ҳиндистон бўйлаб рекорд кўрсаткичда авж олган коронавирус касаллиги фонида дафн гулханларининг мустақил ташкил этилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Ҳиндистон коронавирус инфекцияси қайд этилганлиги ҳолати бўйича жаҳонда иккинчи ўринда келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони мамлакатда 22,6 миллиондан ошиб кетган.