Шарқий Қуддусдаги тўқнашувлар

Sputnik
Шарқий Қуддусдаги вазият
Шарқий Қуддусдаги вазият апрель ўрталаридан яна кескинлаша бошлади, 7 май куни эса Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Қарама-қаршиликлар Қуддус шарқидаги бир нечта фаластинлик оилаларни уйларидан ҳайдаб чиқариш тўғрисидаги суд қароридан кейин авж олди.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, асосий тўқнашувлар 7-8 май кунлари Ал-Ақсо масжиди олдида рўй берган. Исроил ҳарбийлари масжидга келганларга қарата резина ўқ билан ўт очган ҳамда кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин ва ёруғлик тарқатувчи гранаталардан фойдаланган. Сўнгра 200 нафардан зиёд полициячи масжид ҳовлиси ва ёпиқ ибодат хоналарига ҳужум қилган, ибодатга келганларни куч билан Ал-Ақсони тарк этишга мажбурлашган. Тўқнашувлар натижасида юзлаб фаластинликлар жароҳатланган
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Исроилни зўравонликда айблаб, унинг хатти-ҳаракатларини кескин қоралади.