Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда 4 кун дам олиш эълон қилинди

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан 13-17 май узулуксиз дам олиш кунлари деб эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Рамазон Ҳайти муносабати билан Ўзбекистонда 4 кун узулуксиз дам олиш кунлари эълон қилинди.
Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 май куни имзоланган 5110 ва 6222 сонли қарорларида айтиб ўтилган.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май (пайшанба) куни ҳамда 14 май (жума) ва 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Шундай қилиб ЎЗбекистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан 13-17 май узулуксиз дам олиш кунлари бўлади.
Узайтирилган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Ушбу мақсадда, шунингдек, 1 апрелдан бошлаб Андижон - Хива, Самарқанд - Қарши - Термиз, Нукус - Ургенч - Хива йўналишларида қўшгимча парвоз ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилган эди.