ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистонда террорчиларнинг фаоллашгани сабаб тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар қилди.
Тожикистон етакчиси 10 май куни ҳукумат ва президентнинг ижро этувчи аппарати аъзолари билан йиғилиш ўтказган. Унда Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Эмомали Раҳмон мамлакатнинг мудофаа тузилмалари раҳбарларига тожик-афғон чегарасидаги ҳозирги вазият сабаб давлат чегараларини қўриқлашнинг мустаҳкамлаш ва хавфсизликка оид кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни топширган. Жиноятчилик, айниқса, экстремизм, терроризм ва гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланишига қарши қатъий чоралар кўриш белгиланган.
Аввалроқ Тожикистон раҳбари Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Афғонистондаги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканини маълум қилган эди.
Ҳозир бу АҚШнинг қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги баёнотини инобатга олган ҳолда биринчи рақамли минтақа масаласидир. Улар деярли яримидан кўпини чиқариб кетишди, мамлакат ичидаги вазият эса кескинлашди.
Куни кеча Афғонистон пойтахти Кобулдаги қизлар мактабига ҳужум уюштирилган эди. Содир бўлган портлашда 55 киши ҳалок бўлиб, 150 дан ортиқ одам яраланган эди. Қурбонларнинг кўпчилигини мактабда ўқийдиган 11—15 ёшли қизларни ташкил этган.