Қозондаги фожиа тафсилотлари маълум бўлди

Қозондаги мактабга уюштирилган ҳужумда жами 8 киши қурбон бўлган, деб хабар қилди Республика президенти матбуот хизмати.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Бугун Қозондаги гимназияда содир бўлган фожиада жами 8 киши қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Татаристон президенти матбуот хизматига асосан.

Бир нафар ўқитувчи ва 7 нафар ўқувчи қурбон бўлган. Уларнинг барчаси 8 синф ўқувчилари, - дейилган хабарда.

Шунингдек 16 киши турли жароҳатлар олган. Улардан 12 нафари ўқувчилар ва 4 нафари ўқитувчилар.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Татаристон фаавқулодда хизматлари 11 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилган эди.