ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада ўқитувчи, ва саккиз нафар ўқувчи қурбон бўлди, тўрт киши касалхонага жойлаштирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Маълум бўлишига кўра, фожиа Жаудет Файзи кўчаси 8 уй манзилида жойлашган 175-мактабда содир бўлган. У ерда 2 нафар номаълум шахслар отишма ва портлаш уюштирган. Ҳужум қилганлардар бири қўлга олинган.
Воқеа жойига тез ёрдам, ФВВ кучлари, Республика президенти Рустам Минниханов ҳамда прокурор ва соғлиқни сақлаш вазирлари жўнаб кетишган. Воқеадан сўнг барча ўқув муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Сўнгги дамда олинган хабарга кўра, мактаб биноси ичида бўлган иккинчи шахс отишмада йўқ қилинган.