Қирғизистон Ўзбекистондан автобуслар сотиб олади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Қирғизистонга олиб келинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 350 донага яқин Isuzu автобус Бишкекка олиб келинади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Жорий йил давомида автобуслар етказиб берилади. Пойтахт мэриясида биринчи партияси 1 июлгача етиб келиши ваъда қилинди.
Бугун пойтахт ҳокимлиги ва етказиб берувчи - компания (“Эко-пассажирские перевозки”) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Церемония подписания меморандума о сотрудничестве между мэрией Бишкека в лице управления городского транспорта (УГТ) и компанией "Эко Пассажирские Перевозки"
Келгуси икки йил ичида компания 1000 дона автобус, шу жумладан ногиронлар учун автобусларни олиб келишни режалаштирмоқда.