ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонликлар осмонда антиқа оптик ҳодиса – гало (доира, айлана)га гувоҳи бўлишди.
Видео Андижон вилоятида суратга олинганлиги тахмин қилинмоқда.
Гало қуёш атрофида камалак каби ҳосил бўлади. Бироқ, бу икки табиий ҳодиса ўртасида фарқ бор.
Камалак сув томчиларида ёруғликнинг синиши натижасида пайдо бўлади. Гало эса илм-фан нуқтаи назаридан булутларда жойлашган муз кристаллари орқали ўтадиган ва йўналишини ўзгартирадиган нур ҳисобланади.
Бундан ташқари, камалакда 7та рангни кўриш мумкин. Қуёш галоси кўпинча фақат қизил ва тўқ сариқ рангларда бўлади. Қолган ранглар бир-бирига аралашади ва оқ рангга ўхшайди.