Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. “Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди.
Наманган шаҳри ҳокими ва прокурори ўзгарди: аввалгилари президентдан танбеҳ эшитганди
Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.
2022 йил 1 декабргача туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.