Тошкентда бедарак йўқолган 28 ёшли аёл қидирилмоқда

Тошкентда бедарак йўқолган Дилором Юлдашева қидирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Дилором Юлдашева қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
1993 йилда туғилган Юлдашева Дилором Эргаш қизи жорий йилнинг 4 март куни соат тахминан 11.00да Учтепа тумани, Хуршид махалласида жойлашган иш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетган.
Белгилари: бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочи узун жигарранг. Қўлида оқ рангли аёллар сумкаси бўлган.
Эгнида: қора капишонкали куртка, қора рангли шим, қора рангли кроссовка бўлган.
“Агар сиз Юлдашева Дилором ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.