Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Рамазон тақвими-2021
Президент фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.
Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, ўзбек халқининг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.