Ўзбекистонда хорижий ҳарбий базаларни жойлаштириш мумкин эмас – Мудофаа вазирлиги

WSJ АҚШ Афғонистондаги қўшинларни Ўзбекистон ёки Тожикистонга жойлаштириши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. The Wall Street Journal газетаси мудофаа идорасидаги манбаларига таянган ҳолда АҚШ Афғонистондаги қўшинларни Ўзбекистон ёки Тожикистонга жойлаштириши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Вазирлик матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилишича, Ўзбекистон мудофаа доктринасида мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий объектларини жойлаштириш назарда тутилмаган.
“На мудофаа доктринасида, на Ўзбекистон Конститутсиясида, на 2012 йилда тасдиқланган мамлакат ташқи сиёсий концепциясида республика ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва иншоотларни жойлаштириш назарда тутилмаган", - деди агентлик суҳбатдоши.
Шунингдек, республиканинг ҳарбий соҳадаги сиёсати мамлакат қуролли кучларининг тинчликпарварлик операциялари ва чет элдаги қуролли можароларда қатнашмаслигига асосланган, деб таъкидланди.