Ўзбекистонда махсус комиссия 9 май байрами бўйича янги қарорни эълон қилди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Ўзбекистонда 9 май куни махсус дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.
Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахборотида эълон қилинди.
“Аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур", - дейилади ахборотда.
Тошкентда 9 май муносабати билан ретро машиналар марши қачон ва қаерда бўлиб ўтади
Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.
Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.