Яна 90 нафар фуқаро ишлаш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди

Мавсумий ишларда ишлаш учун яна 90 нафар фуқаро Жанубий Кореяга жўнаб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Мавсумий ишларда ишлаш учун яна 90 нафар фуқаро Жанубий Кореяга жўнаб кетди.
Мавсумий ишлар: 63 нафар фуқаро Жанубий Кореяга жўнаб кетди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Янггу округи администрацияси ўртасида мавсумий ишчилар тўғрисида илк маротаба тузилган келишувга асосан 2021 йил 16-17 март кунлари Наманган вилоятида Корея Республикаси Янггу округи ҳудудида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан танлов ўтказилганди.