ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Қозоғистонлик талаба Камила Серикбай “Коинот гўзали” танловида иштирок этади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
18 ёшли Камила Серикбай Сулаймон Демирел номидаги университетнинг юридик факультетидаги биринчи курсида таҳсил олади.
2019 йилда қиз "Мисс Қизилўрда" гўзаллик танловининг ғолибаси бўлди ва "Мисс Қозоғистон" финалида иштирок этди.
Камила турк ва инглиз тилларини билади. У спорт усталигига номзод, 13 ёшидан бошлаб каратэ билан шуғулланади ва жигарранг белмоғига эга.
Куни кеча, 5 майда Камила “Коинот гўзали” танловига тайёргарликни давом эттириш учун АҚШга келди. Miss Universe танлови 16 май куни Флорида штатининг Голливуд шаҳрида бўлиб ўтади.