Москвада Ғалаба парадига тайёргарлик - видео

Куни кеча, 5 май куни Москвада Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабага бағишланган ҳарбий параднинг иккинчи тунги тайёргарлик машқи бўлиб ўтди.
Sputnik
12 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, жумладан, зобитлар, сержантлар ва ҳарбий қисмларнинг аскарлари, ҳарбий ўқув юртлари талабалари ва курсантлари Қизил майдон бўйлаб саф тортиб ўтишди.
Шундан сўнг, 190 дан ортиқ ҳарбий техника Россиянинг бош майдонидан ўтди.
Қизил майдонда биринчи тунги машқи 29 апрел куни бўлиб ўтганди.
Бош репетиция 7 май куни эрталаб бўлиб ўтади.