Тошкентга олтинчи Dreamliner етиб келди

Навбатдаги Boeing 787 Dreamliner самолёти Ўзбекистонга етиб келди. Биринчи Dreamliner 2016 йилнинг август ойида олиб келинган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май – Sputnik. Бешинчи май куни Тошкент халқаро аэропортида ВС Boeing 787 Dreamliner самолёти тантанали кутиб олинди. Бу Ўзбекистон учун олтинчи “дримлайнер” бўлди.
Янги самолёт енгил композит материаллардан ясалган бўлиб, у аэропортларда шовқин миқдори олдинги серияларга қараганда 60% га камайтирилган. Шунингдек учиш масофаси ва ёнилғи тежамкорлиги оширилган. Самолёт салони кенг ва қулай, замонавий ҳавто тозалаш тизими ва қўшимча қулайликлар билан жиҳозланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари Марказий Осиёда биринчи фолйдаланувчиси бўлган эди. Компания илк самолётдан фойдаланишни 2016 йил августда бошлаган эди.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8
Ушбу самолёт бир вақтнинг ўзида АҚШда Оролбўйи ҳудуди учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамини ҳам олиб келди. Project C. U. R. E доирасида умумий қиймати 100 минг доллар бўлган ёрдам тиббий ускуналар, инвалидлар аравачалари, шифохона каравот ва матраслари олиб келди.