ТОШКЕНТ, 05 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги май-июнь ойларида дунёнинг барча қитъаларидаги ҳамкорлар билан қатор сиёсий ва маданий тадбирлар ўтказишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистон – Осиё
Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ҳудудидаги ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирилган:
11-12 май кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг “Хитой – Марказий Осиё давлатлари” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви;
“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти юқори лавозимли мулозимлари учрашувлари;
Ўзбекистон – Европа
Абдулазиз Камиловнинг “Ўзбекистон Республикаси-Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик Кенгаши ишида иштирок этиш мақсадида Брюссель шаҳрига амалий ташрифи;
Сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" мулоқоти йиғилиши;
Ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланиш бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи вазирлар учрашуви;
Ўзбекистон – Америка
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи учрашуви Тошкент шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилмоқда;
Маданий тадбирлар
22 май куни Венецияда Халқаро Архитектура Биенналеси очилади, унда Ўзбекистон биринчи марта "Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти" мавзусидаги миллий павильон билан иштирок этади;
“Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари"ни ҳамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ижодий зиёлилар форумини ўтказиш масаласи ишлаб чиқилмоқда;
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан 3 230 та тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирлар аниқ саналари дунёдаги санитария-эпидемиология вазиятдан келиб чиқиб белгиланади.