ТОШКЕНТ, 5 май – Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 8 май куни Москвага келади. Бу ҳақида Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Эмомали Раҳмон Москвада 9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, Тожикистон президенти Владимир Путин билан яқинда тожик-қирғиз чегарасида бўлиб ўтган воқеаларни ҳам муҳокама қилади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда Тожикистон президентининг ушбу ташрифи тожик-қирғз чегарасидаги воқеалардан олдин белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ва Ғалаба паради, коронавирус пандемияси туфайли 24 июнга кўчирилган эди. Унда Ўзбекистон, Сербия, Беларусь, Молдова, Қозоғистон, Тожикистон президентлари иштирок этишган эди.