ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Томскда Ўзбекистон фуқароси билан юз берган воқеа юзасидан текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.
Аввалроқ айрим ижтимоий тармоқларда Томск шаҳрида Федерал хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборган.
“Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган”, - дейилган хабарда.
Хабарда амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилиши қўшимча қилинган.