Мексика пойтахти Мехикода метрокўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди. Бу ҳақда “El Universal” нашри шаҳар раҳбари сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, касалхоналарда оғир жароҳат билан етти киши бор.
Аввалроқ маҳаллий ҳукумат кўприк қулаши оқибатида 20 киши қурбон бўлгани, 70 нафардан зиёд киши жабрлангани ҳақида хабар қилганди.