Мексикада метрокўприк поезд билан бирга қулаб тушди – қурбонлар бор

Мексика пойтахатида метрокўприк поезд билан қулаб тушиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Мексика пойхахти Мехико шаҳрида йўловчи поезд ҳаракатланаётган метрокўприк қулаб тушди.
Ҳодиса оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган. Бу маълумотни шаҳар мэри тасдиқлаган.
Яна ўнлаб кишилар турли даражада жароҳат олган. Ҳозир воқеа жойи ўраб олинган. Мутасаддилар қутқариш ишларини олиб бормоқда ва ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.