ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистон ва Тожикистонни сулҳ шартларига риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.
Гутерриш икки мамлакат ўртасидаги мулоқотлар ва 1 май куни эришилган ўт очишни бас қилиш тўғрисидаги келишувни олқишлаган.
“У ҳар икки томонни сулҳга риоя қилиниши учун барча зарурий чораларни кўришга чақиради. Шунингдек, бош котиб БМТ зарур бўлган тақдирда кўмак беришга тайёрлигини тасдиқлайди”, - деди Дюжаррик.
Бундан ташқари, Гутерриш тўқнашув вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва жабрланганларга тезроқ тузалиб кетишни тилаган.