Россияга 187 нафар ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш учун жўнаб кетди

187 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тарзда Россияга ишлаш учун жўнатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. 187 нафар ўзбекистонлик Россиянинг Астрахань вилоятига ишлаш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Улар у ердаги қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинади.
“Тошкент вилояти “Ғишт кўприк – Жибек жоли” назорат ўтказиш пунктидан 187 нафар фуқаро Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали махсус автобусларда йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиология қоидаларига амал қилган ҳолда ташкиллаштирилган тарзда Россия Федерациясига ишлаш учун жўнатилди”, - дейилган хабарда.
Уларга шахсий гигиена ва антисептик воситалар тақдим этилган. 14 кунлик карантиндан сўнг ўзбекистонлик мигрантлар қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат фаолиятини бошлайди.
Мигрантлар келишмади: Россияда ишчилар етишмаслиги сабаб экин майдони қисқартирилади