ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилнинг 3 ойида йирик корхоналар томонидан 2,2 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 % га ошган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич:
- 2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 7,3 %)
- 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,3 млн. тонна (ўсиш суръати 18,4 %) ташкил қилди.
Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилоятида 41 %, Тошкент вилояти 40,5 % ҳамда Фарғона вилояти 9,6 % ҳиссасига тўғри келди.