Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказади

Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, охирги вақтларда қулоққа фош бўлаётган коррупцион ҳолатлари эшитилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди.
“Шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган. Унда давлат органлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилади”, - деди Асадов.
Танзила Норбоева: коррупцияга қўл урган мансабдорлар сони кўпайиб бормоқда
У бу масала доимий назоратда экани ва яқин орада алоҳида селектор ташкил этилаётгани коррупцияга қарши курашиш муросасиз тус олаётганини билдиришини қўшимча қилди.
Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.