Биринчи майдан боғча тўловлари ўртача 15%га ошди

Боғча тўловлари мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудуд ва болага қараш давомийлигига қараб фарқ қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида давлат тассарруфида бўлган мактабгача таълим муассасаларининг ойлик тўловлари миқдори 1 майдан бошлаб ўртача 15%га ошди.
Бу ҳақида 29 апрел куни имзоланган 256-сонли Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган. Тарифлар боғча жойлашган ҳудуд ва болага қараш давомийлигига қараб фарқ қилади.
Тошкент шаҳри (4-5 соатдан - 9 соатгача)
биринчи фарзанд учун 38 000 - 206 000;
иккинчи фарзанд учун 26 000 - 147 000
Вилоят марказларида (4-5 соатдан - 9 соатгача)
биринчи фарзанд учун 39 000 - 199 000;
иккинчи фарзанд учун 25 000 - 141 000;
Туман марказларида (4-5 соатдан - 9 соатгача)
биринчи фарзанд учун 29 000 - 135 000;
иккинчи фарзанд учун 20 000 - 102 000;
Қуйидаги ҳудудлардаги боғчаларда тўлов миқдори 50%га камайтирилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
Haвоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Hypoтa туманлари ва Зарафшон шаҳрида;
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида;
Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқурғон, Узун, Сариосиё туманларида;
Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қушработ, Ургут, Булунғур, ва Пахтачи туманларида;
Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фариш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида;
Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида;
Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг "Шоҳимардон" ва "Ёрдон" қишлоқларида.