Нега энди Россияда Америка визаси олиш мумкин эмас, Россия ҳақиқатдан ҳам "Медуза" ахборот агентлигини дискриминация қилмоқдами, Москва тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни қандай баҳоламоқда. Петр Лидов суҳбат қилди.
Жавоб чоралари
- Россия Европарламент ва Берлин прокуратураси раҳбарларига қарши санкциялар киритди. Шунингдек яна 6 нафар ЕИ амалдорларига Россияга кириш таъқиқланди. Булар нега таъқиқ остига тушишди?
Бу шунчаки рўйхат эмас. Бу коллектив Ғарб томонидан Россияга қарши амалгк оширилаётган мутлақ нодўст, баъзана душманона ҳаракатларга қарши жавоб чораларидир.
Кўп йиллар давомида Биз ЕИдаги ҳамкорларимизга мавжуд муаммоларни суҳбат, консультация ёки бошқа дипломатик усуллар билан ҳал қилишни таклиф қилиб келганмиз.
Ундан ташқари ЕИ ҳузурида Россиянинг доимий ваколатхонаси ҳам бор. Лекин йил сайин ҳақиқий ва ўйлаб топилган барча муаммоларга, атайлаб оммавий характер бериб келинмоқда.
Ушбу суҳбатни конструктив диалог услубига ўтказишга бўлган бизнинг барча ҳаракатларимиз ЕИ томонидан тўхтатилган .
Бу бизнинг кар лекин соқов бўлмаган Брюсселга нисбатан жавоб чорамиздир.
Ашаддий русофобия
Нимага айнан ана шу кишилар? Чунки улар Россияга нисбатан ўта агрессив чиқиш қилган. Уларнинг барчасини такрорлашнинг ҳожати йўқ, керак бўлса интернетда топиш осон.
Европада русофобия ҳақида гапирганда, бунда аллақачон маргиналга айланган, нафақат сиёсий шахслар, балким ОАВлар ҳам қўшилганини кўриш мумкин.
Аксарият сиёсатчилар фақатгина ўз нуқтаи назарини айтиш билан челанмайди, улар ахборот компаниялари орбитасига қўшилган бўлиб, уларнинг ҳар бир сўзи бир неча ОАВлар орқали кенг тарқатилади.
Демократия шароитида, албатта бу нормал ҳолат, лекин биз бугунги кунда олдиндан махсус режалаштирилган, ахборот-сиёсий кампаниясининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Уларнинг мақсади Россия ривожланишини тўхтатиб туриш, Россияни чеклаш.
Дипломатия соҳасида таъқиқланган шахслар рўйхати ҳақида гап кетганда, бундай рўйхатлар ҳеч қаерда чоп этилмайди, ҳар доим ушбу шахслар сони айтиларди холос. Ҳозирги Ғарб дипломатлари бўлса – исмларни ошкор қилишни одатга айлантириб олишди.
Биз узоқ вақт давомида улардан дипломатик этикага амал қилишни сўраб келдик, лекин буларнинг барчаси бизнинг очиқ таъқиқ рўйхатимиз билан мантиқий якунланди.
Ғарб ҳар доим Россияни муаммоларни эскалация қилишда айблайди, гўёки айнан биз муносабатларни ёмонлаштираётган эмишмиз. Лекин бу ёлғон. Биз ҳеч қачон бундай иш қилмаганмиз. Ҳозир эса – бу Россияга қарши қаратилган, аниқ мақсад йўлида режалаштирилган сиёсат эканини кўриб турибмиз.
Америкаликлар боши берк кўчага кириб қолишди
Эсингизда бўлса, ҳаммаси Обамадан бошланган эди. Айнан унинг баёнотида қандайдир мафкуравий асосда Россияни “тўхтатиб туриш”, “изоляция қилиш” каби иборалар илк бор учраган эди. Ўша вақтда қарама-қаршилик айнан улар томонидан бошланаётганини улар яшириб ҳам ўтиришмаган.
Бугун бўлса улар, белгиланган мақсадга эриша олмаганидан ва боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг, ҳаммасини қайта кўриб чиқа бошлашди. Лекин улар ўз хатоларини тан олиш ўрнига, “Биз коллектив Ғарб фақат Россия ҳаракатларга қарши жавоб қайтармоқдамиз” деб қўйишди холос.
Дарҳақиқат, АҚШ ҳеч қачон ўз хатоларини тан олган эмас, хоҳ у Ироқ бўлсин, хоҳ Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатига уюштирилган тажовузларнинг барчаси муваффақиятсизлик билан тугади.
- АҚШ консулхонаси виза беришни тўхтатди дейишди, уларга ходимлар етишмайдими?
- Кўп йиллар давомида АҚШ консуллик соҳасида ўзини мутлақ беахлоқ тутган эди. Айрим ҳолларда виза олувчилар ойлаб кутишга мажбур бўлишган эди. Улар ўз консуллик фаолиятини ўзлари йўқ қилди. Россия бу ерда айбдор эмас.
Биз дипломатлар умумий сонини ва бошқа давлат фуқароларини ишга олишни чеклаганмиз холос. Лекин қайси соҳага нечта дипломат юборишни АҚШнинг ўзи белгилайди. Вашингтоннинг ўзи айнан консуллик йўналишида дипломатлар сонини қисқартиришга қарор қилган.
Умуман АҚШнинг виза бериш тизими, бу - мутлақ архаика. Ҳозир ҳеч қаерда суҳбат ўтказиш, узоқ вақт давомида кутиш тажрибаси йўқ. Масалан биз АҚШда 7-10 кун ичида виза бермиз. Дипломатларнинг бир қисми чиқариб юборилганидан сўнг ҳам ушбу тартиб ўзгаргани йўқ. Иш даражасини сақлаб қолганмиз.
- Россиядаги “Медуза” ахборот агентлигини хорижий агент деб тан олиш – бу Россия журналистларини Латвияда сиқувга олишларига жавоб чорасими?
- Бу мавзуда ҳар хил гаплар кўп бўлди. Ҳа биз “Медузани”хорижий агент деб тан олдик. Ушбу қарор Адлия вазирлигнинг таалуқли қарори ҳамда Россия қонунчилигига асосан қабул қилинди.
Лекин, биз Медузага нисбатан ҳеч қандай дискриминацион чоралар қабул қилганимиз йўқ. Улар қўнғироқ қилса биз телфонни кўтарамиз, савол берса жавоб қайтарамиз, хуллас ҳаммаси бошқа ОАВлардек.
Лекин RT ва Sputnik саҳифаларида яқин вақт ичида АҚШнинг биро расмий шахсини кўрдингизми? АҚШда бу таъқиқиланган, ва улар буни яшириб ҳам ўтиришмайди. Фақат расмийлаш чиқиши таъқиқланган бўлса ҳам майли эди, бизнинг ОАВлар у ерда қаттиқ босим остида қолган, ва дискриминация қилинмоқда.
Тожик-қирғиз чегарасидаги муаммо
- Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жанговар тўқнашувлар ҳақида нима дея оласиз? У ерда янги Қорабоғ келиб чиқмайдими? Россия бунда фаолроқ иштирок этиши мумкинми?
Биз у ерда бўлиб ўтган воқеаларни ҳаяжон билан кузатдик. Гап чегаранинг можароли қисми ҳақид кетмоқда. Афсуски тўқнашувлар оқибатида яраланганлар ва қурбонлар бор. Биз уларга ҳамдардлик билдирамиз ва тезроқ тузалиб кетишларини истаймиз.
Албатта, 30 апрел куни эришилган тинчлик шартномаси ва қуролларни чегара чизиғидан олиб кетиш ҳақида келишувни қўллаб-қувватлаймиз ва олқишлаймиз. Бу жуда муҳим қадам.
Биз Бишкек ва Душанбе томонидан қўшма ишчи гуруҳ ташкил қилиш қарорини қўллаб қувватладик. Унинг вазифаси аҳолига ахборот тарқатиш ҳамда ушбу ҳудуддаги вазиятни мониторинг қилиш бўлади.
Қирғизистон ва Тожикистон билан мавжуд стратегик ҳамкорликка принципига асосланган ҳолда, Россия вужудга келаётган можароли масалаларни ҳал қилишда барча томондан сиёсий-дипломатик услублар билан ёрдам беришга тайёр.
Мен бир нарсага алоҳида эътибор бермоқчиман. Интервьюдан олдин Тожикистон ва Қирғизистон ўзларининг Россиядаги диаспораларига мурожаат қилиб, ҳеч қандай провокацион ҳаракатларга берилмасликни сўраган. Бу жуда муҳим баёнот. Демак ушбу Республика олий раҳбарияти вазиятни жуда тўғри талқин қилган ҳолда, ўз фуқароларидан ортиқча ҳис-ҳаяжон ва эҳтимолий иғволарга берилмасликни сўрамоқда.