Савдо, космос ва туризм: ЕОИИ бош вазирлари саммити якунлари

Қозонда 30 апрел куни якунига етган ЕОИИ бош вазирлари саммитида иттифоқчи давлатлар орсаида савдо-сотиқни ривожлантириш, озиқ–овқат нархи ошишига йўл қўймаслик, заракунандаларга қарши кураш ҳамда ягона кредлар базаси ҳақида келишиб олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. ЕОИИ давлатлари ҳамда Ўзбекистон, Куба, Молдова, Туркманистон ва Тожикистон бош вазирлари Қозонда бўлиб ўтган Евроосиё Иқтисодий комиссияси мажлисида қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига қарши кураш

Россия бош вазири Михаил Мишустин ЕОИИ давлатлари бош вазирларига озиқ-овқат нархларини ҳукумат даражасида назорат қилишни йўлга қўйишни таклиф қилди. Бундан мақсад – истельмол нархлари ошишини олдини олишдир. Биринчи навбатга гап қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳақида кетмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ: 2025 йилгача стратегия режаси тасдиқланди
Иттифоқ доирасида озиқ-овқат нархларини жиловлаб туриш масаласи миллий ҳукуматлар даражасида назорат қилинади. Бу ерда гап бозор механизмлари ва маъмурий услубларни биргаликда қўллаш ҳақида гап кетмоқда. Россия бош вазири айнан сунъий равишда, ўртакаш структуралар томонидан анрхлар кўтарилишини назарда тутган эди, - дейди ИМЭМО РАН изланишлар марказининг иқтисод бўлими раҳбари Елена Кузьмина.
Мутахассис айтишига кўра, бундай шароитда ҳар бир республика маҳсулотлар нархининг максимал даражасини белгилайди ва ундан ошишига йўқ қўймайди.
Дарҳақиқиат, пандемия оқибатида ЕОИИ давлатларида озиқ-овқатлар нархлари сезиларли даражада кўтарилган. Хусусан шакар – 56,9%, картошка - 33,5%, ўсимлик мойи – 29,5%.
ЕИК раиси Михаил Мясникович айтишига кўра, нархлар ошиши бозорларда дефицит билан боғлиқ бўлмаган. ЕОИИ ушбу маҳсулотлар билан ўзини ўзи тўлиқ таъминлай олади.

Ягона космик тизим

ЕОИИ давлатлари яқин 5 йил ичида умумий космик тизим яратиш борасида иш олиб боради.
“Ушбу тизим бизнинг мамлакатларимиз спутникларин бирлаштирувчи, космик суратларнинг ягона базасини яратувчи ҳамда ердаги қабул қилувчи тизимлар базасини бирлаштиришни ҳамда уларни янгилаш ва замонавийлаштиришни назарда тутади”, - дейилган баёнотда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ: кооперацион ҳамкорлик учун янги имкониятлар
Ушбу глобал лойиҳа 2021 – 2025 йилларда амалга оширилади ва у юқорида қайд этилган барча йўналишларни ягона тизим сифатида бошқариш имконини беради. Бу кузатув олиб борилаётган ҳудудларни кенгайтириш, керакли маълумотларни оператив равишда олиш имконини беради, деди ЕИК раиси ўринбосари Ия Малкина.
“Алоҳида давлатлар ушбу тизимнинг биринчи босқичини амалга оширишга киришди. Умид қиламизки бунинг натижасида 4-5та янги космик аппарат ишлаб чиқилади”, - деди Малкина.
Айни дамда ЕОИИда космий соҳада Россия, Қозоғистон ва Беларус етакчилик қилмоқда. КЕлажакда ЕОИИнинг ҳар бир давлати унда иштирок этиши мумкин бўлади.

Исталган давлатда кредит олиш имконияти

Йил охирга қадар ЕОИИ давлатлари “кредит тарихи” маълумот базалари билан алмашади.
“Бизнинг фуқароларимиз ва фридик шахсларимиз ЕОИИнинг барча давлатларида кредит олиш имконига эга бўлади. Банклар эса улар ҳақида барча маълумотларни текшириш имконига эга бўлади”, - деди Мишустин.
Россия бош вазири айтишига кўра, бугунги кунда ЕОИИ ҳудудда етакчи иқтисодий уюшмага айланиб бормоқда. Айни дамда 50 дан ортиқ давлатдан савдо-сотиқда имтиёзлар бериш ҳақида сўровномалар олинган, деди Мишустин.

Зараркунандаларга қарши кураш

ЕОИИ давлатлари фитосаниятари хавфсизлигига катта эътибор беришмоқда. Улар хориждан Иттифоқ ҳудудига турли зараркунанда ҳашоротлар ва вируслар олиб келиш ва уларнинг тарқалишини олдини олишга қарши кескин кураш бошлаган. Хусусан, помидор жигарранг ажин вируси, мозаика пепино ва помидор доғли сўлиш вируси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон ЕИК билан ҳамкорлик меморандуми имзолади
“Бу жуда жиддий масала. Экспертлар ва илмий ҳамжамият томонидан чуқур муҳокама қилиниши керак. Биргаликда ушбу вирусларни помидор, уруғлар ва кўчатларда тарқалмаслигини назорат қилишимиз керак”, - деди Мишустин.
Ўтган йилда Қозоғистон 8 минг тонна ана шундай маҳсулотларни чегарада “ушлаб қолган”.

COVIDсиз саёҳат қилиш

Михаил Мишустин айтишига кўра, "Путешествуй без COVID" мобил дастури Иттифоқ давлатлари орасида йўловчи ташишни тезроқ ва хавфсизроқ амалга ошириш имконини беради.
“Бир қатор мамлакатларда, айниқса Европада коронавирусга чалинганлар сони ошаётгани туфайли, коронаирусга қарши курашни сусайтириб бўлмайди. Ушбу қулай дастур орқали стертификатга эга бўлган лабораторияларда топиширилган, COVID-тест натижаларини киритиш мумкин”, - деди Россия бош вазири.
Айни дамда ушбу лойиҳада Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон иштирок этмоқда. Яқин орада Қозоғистон ҳам қўшилиши кутилмоқда.
ЕОИИнинг навбатда ҳукуматлараро кенгаши 19-20 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтади.