Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова, бугунги кунда Россия ва АҚШ муносабатларининг асосий муаммолари, АҚШнинг Россияга қарши олиб бораётган қарама-қаршилик сиёсати ҳамда Европа Иттифоқининг Россияга қарши чиқишлар қилган сиёсатчиларига Россияга киришни таъқиқлаши ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.
Ундан ташқари ТИВ вакили "Озодлик радиоси"нинг Россиядаги фаолияти чекланмаганини, фақат улар ўз ахборотларини "Хорижий агент" деб маркировка қилиши шарти қўйилганини тасдиқлади.
Мария Захарова айтишига кўра, АҚШ бугунги кунда Россияга қарши 90дан ортиқ санкция киритган.
Тўлиқ интервьюни рус тилида видеолавҳамизда томоша қилинг.