ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентда “Ғалаба қўшиқлари” лойиҳаси доирасида Россиянинг машҳур хор жамоалари "Хор Турецкого" ва SOPRANO иштирокида беғараз концерт бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
“Ғалаба қўшиқлари” – бу авлодлар хотирасига бағишланган мусиқали марафон бўлиб, у бутун дунёни бирлаштиради. Лойиҳа авлодлар ва даврларни боғлаш, аждодларимизнинг Улуғ Ватан урушида кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақидаги хотираларни абадийлаштиришга бағишланган”, - дейилган расмий пресс-релизда.
Концерт тадбири 1 май куни соат 20:00 да Истиқлол саройи олдида бошланади. Кириш бепул. Концерт дастуридан уруш йилларининг севимли қўшиқлари “Катюша", "Смуглянка" "Бухенвальд бонги" ва бошқалар ўрин олган.
Ўтган йилларда ушбу лойиҳа Исроил, АҚШ, Канада, Германия, Франция, Чехия, Венгрия, Польша, Австрия, Италия, Россия, Беларусь, Словения, Хитой, Словакия ва Болгарияда бўлиб ўтган.